Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Шанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида, якшанбада эса Фарғона водийси ҳамда пойтахтда бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади.
