Сув омборларида сувда чўкиш ва хавфли ҳолатларни аниқлайдиган «ақлли» видеокузатув тизимлари ўрнатилади
Ўзбекистондаги сув омборларида сув сатҳини онлайн кузатиш ҳамда сувда чўкиш ва хавфли ҳолатларни реал вақтда аниқловчи сунъий интеллект тизимлари жорий этилади. Шунингдек, сирена ва SMS орқали тезкор огоҳлантириш механизми йўлга қўйилади.
