Илк даромад, хатоларнинг баҳоси, бизнесга ёндашув ва оила. «Ўзбекистонда яратилган» китоби қаҳрамонлари нималар ҳақида сўзлайди?
Кирилл Альтманнинг «Ўзбекистонда яратилган» китоби қаҳрамонлари — таниқли тадбиркорлар ҳамкорлик, пул ва меъёридан ортиқ ишлашга турлича муносабатда. Улар болалиги, илк савдо тажрибаси ва афсусланадиган қарорларини эслайди. Gazeta уларнинг бизнесдаги йўли ҳақидаги ҳикояларни танлаб олди.
