Ўзбекистонда сув омборлари атрофидаги бўш ерлар туризм объектлари қуриш учун аукционга чиқарилади
Ўзбекистондаги 10 та вилоятда жойлашган сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этиш бўйича мастер режалар ишлаб чиқилади. Улар асосида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари «E-auksion» орқали савдога қўйилади.
