Ўзбекистон ландшафтларнинг иқлимга чидамлилигини ошириш учун 100 млн евродан ортиқ маблағ олади
Яшил иқлим жамғармаси Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон учун қиймати 264,4 млн евро бўлган минтақавий дастурни маъқуллади. Ўзбекистонга 103,7 млн евро ажратилиб, маблағ ўрмон ва яйловларни тиклаш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерларни иқлим ўзгаришига мослаштиришга йўналтирилади.
