Президент Анқарага етиб борди ва ўзбекистонликлар билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Анқарага етиб борди. У амалий ташриф доирасида Туркияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашиб, уларни илм-фанга интилиш ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишга чақирди.
