Ўзбекистонда фуқаролар маълумотлари оммавий сизиб чиққани ҳақидаги хабарлар текширилмоқда
Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари, жумладан, ЖШШИР, манзил ва паспорт маълумотлари сизиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Айрим фойдаланувчилар ўз маълумотларини Telegram ботларда топганини айтмоқда. ИИВ ва ДХХ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази текширув бошлади.
