«Дизайн код — шаҳар муҳитини ривожлантириш калити». Урбанист Дарья Коваленко Янги Тошкент дизайн коди ҳақида
Дизайн код шаҳар муҳитини ривожлантириш калитига айланиши мумкин, дейди урбанист ва Atlas бюроси стратеги Дарья Коваленко. У Tashkent Design Week’да жамоанинг Янги Тошкент дизайн коди устидаги иш тажрибаси билан бўлишиб, у нима учун қурилиш тугаллангандан кейин эмас, ҳозир кераклигини тушунтирди.
