Ўзбекистонда шаҳар атрофи қатновлари учун электрон чипта олганларга 20 фоизлик чегирма ва бепул юриш имтиёзи берилиши мумкин
Ўзбекистонда шаҳар атрофи поездлари ва автобусларга электрон чипта харид қилган йўловчиларга камида 20 фоизлик чегирма бериш, 2030 йилдан эса нақд пулсиз тўловга тўлиқ ўтиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, поезд чиптаси эгаларига шаҳар атрофи поездларида бепул юриш имконияти яратилади.
