Тошкентнинг Олмазор туманида 0,5 гектар майдонда сунъий кўл қурилиши бошланди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 0,5 гектар майдонли сунъий кўлли сайилгоҳ ташкил этиш ишлари бошланди. Лойиҳада 2 км узунликдаги пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этиш, 200 туп дарахт экиш кўзда тутилган. Ҳокимлик кўп йиллик дарахтлар сақлаб қолинишини билдирди.
