Янги Тошкент аэропортини Шимолий вокзал билан темир йўл орқали боғлаш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2030 йилгача мўлжалланган транспорт стратегияси лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда Янги Тошкент аэропортини «Тошкент-Шимолий» вокзали билан, шунингдек, Урганч ва Бухородаги аэропортларни темир йўл вокзаллари билан боғловчи янги тармоқларни қуриш кўзда тутилган.
