ADM Global Ўзбекистонда гибрид ва электромобиллар чиқаришни бошлайди
ADM Global компанияси Changan, Chery ва Haval брендларининг гибрид ва электр автомобилларини чиқаришни бошлайди. Корхона Жанубий Кореянинг DK&G фирмаси билан CKD ишлаб чиқаришни саноат жиҳозлари билан таъминлаш бўйича битим тузди. Қурилишга 100 млн долларгача инвестиция киритилади.
