Ўзбекистон президенти Испанияга таъзия йўллади. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди
Ўзбекистон президенти Толедо провинциясида поездлар тўқнашуви оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Испания қиролига ҳамдардлик билдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
