Тошкент ва Фарғонада контрафакт диний китоблар чоп этган яширин босмахоналар аниқланди
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида тезкор ходимлар диний адабиётларни тегишли лицензиясиз чоп этиб келган яширин босмахоналарни аниқлади. Текширув давомида 25 мингдан ортиқ китоб нусхаси, шунингдек, ускуналар ва пиротехника буюмлари мусодара қилинди.
