Ўзбекистонда солиқ пеняси миқдорини қарз суммаси билан чеклаш режалаштирилмоқда
Депутатлар солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун ҳисобланадиган пеня асосий солиқ қарзидан ошмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. У камерал текширувда аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгач, ҳисобварақ бўйича чекловларни автоматик бекор қилишни ҳам назарда тутади.
