АҚШга парвоз қилувчиларга Конгодаги эпидемия сабабли янги талаб қўйилди
3 ноябрдан АҚШга учаётганлар учун соғлиқ декларациясини тўлдириш мажбурий бўлади. Бу Конгода 4,6 мингдан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган вирус билан боғлиқ. Йўловчи сўнгги 21 кунда Конгода бўлмаганини тасдиқлаши шарт. Конго аэропорти орқали транзит ўтиш ҳам мамлакатда бўлганлик деб баҳоланади.
