«Док-1 Макс» жабрланувчиларига давлат бюджетидан компенсациянинг қолган 65,2 млрд сўми тўлаб берилди — ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Док-1 Макс»дан жабрланган 88 нафар боланинг оиласига 80 млрд сўм компенсация тўланганини маълум қилди. Судланганлардан зарарнинг атиги 16,8 млрд сўми ундирилгани сабабли қолган 65,2 млрд сўм маблағ президент топшириғи билан давлат бюджетидан қоплаб берилди.
