Ўзбекистонда ноябрда об-ҳаво қандай бўлади?
Ноябрь ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати меъёр атрофида ва бироз илиқроқ бўлади. Ойнинг илк ўн кунлигида +22 даражагача илиқ сақланса, кейинчалик ҳарорат кечалари -2 даражагача тушиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ёғингарчилик миқдори ҳам меъёр атрофида бўлади.
