Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режимни қайтариши мумкин. ТИВ музокаралар олиб бормоқда
Таиланд виза расмийлаштиришдаги мураккабликларни инобатга олиб, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар сайёҳлари учун визасиз режимни қайтармоқчи. Визасиз қолиш муддатини 15 кун этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Ўзбекистон ТИВнинг Gazeta`га маълум қилишича, бу борада бир неча ҳафтадан бери музокара кетмоқда.
