Сўнгги репетиция. Жавоҳир Синдаров шахмат тожи учун баҳс олдидан АҚШдаги турнирда қатнашади
Жавоҳир Синдаров АҚШда бўлиб ўтадиган Clutch Chess: Champions Showdown мусобақасида иштирок этади. Унга Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Прагнанандҳа рақиблик қилади. Бу Синдаров учун Доммаражу Гукеш билан жаҳон тожи учун кечадиган баҳс олдидан сўнгги мусобақа бўлади.
