Ўзбекистонда давлат шифохоналари тиббий хизматларни хусусий компаниялардан харид қила бошлайди
Давлат тиббий хизматларни босқичма-босқич хусусий сектордан харид қилишни бошлайди. Компаниялар давлат шифохоналарида ўз ускуналарини ўрнатиб, тиббий суғурта тизими орқали ҳақ олиши мумкин бўлади. Хусусий клиникалар қуриш учун ер участкалари имтиёзли шартларда ажратилади.
