Ўзбекистонда шифокор ва ҳамширалар маоши KPI ва беморлар баҳосига боғланади
2027 йил июлдан Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш бошланади, 2030 йилдан бу мажбурий бўлади. Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларга 7 млн сўмгача, ҳамшираларга 3,5 млн сўмгача устамалар кўзда тутилган. Бундан ташқари, тиббиёт ходимлари маоши беморлар баҳосига боғланади.
