«Илм сари илк қадам учун илҳом». Тошкентда Formula 35 илмий фестивали қандай ўтди?
Тошкент Ботаника боғида Formula 35 илмий фестивали ўтди. Кимё, физика, астрономия, биология ва санъатга бағишланган тематик майдончаларда ўқувчилар тажрибаларни кузатиш, баъзиларида эса бевосита иштирок этиш имконига эга бўлди. Gazeta илм-фан билан танишув қандай кечгани ҳақида ҳикоя қилади.
