Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ишлай бошлади
27 октябрь куни Ўзбекистонда Apple Pay ишга туширилди — Apple Wallet’да карталарини хизматга улаш мумкин бўлган 8 та маҳаллий банк рўйхати пайдо бўлди. Google 19 октябрдаёқ Google Pay ишга тушганини эълон қилганди, бироқ фойдаланувчилар 27 октябрдан ўзбек банклари карталарини улашни бошлади.
