Эрон элчихоналари Ўзбекистоннинг норозилик нотасидан сўнг Самарқанд меросига оид постларини ўчириб ташлади
Эроннинг Арманистон, Хитой, Зимбабведаги элчихоналари Х тармоғидан Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама талқин қилган постларини ўчириб ташлади. Бу Ўзбекистон ашқи ишлар вазирлиги томонидан Эрон томонига билдирилган қатъий эътироз ва талабдан сўнг юз берди.
