Тиббиёт инфратузилмаси ягона мастер режа асосида ривожлантирилади
Ўзбекистонда тиббиёт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ягона мастер режа қабул қилинади. Тиббиёт муассасаларининг жойлашуви ва қуввати қайта кўриб чиқилади. Поликлиника ва шифохоналар ягона талаблар асосида лойиҳалаштирилади. Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг иштироки кенгайтирилади.
