«Томошабиннинг диди ўзгарди, миллий фильмлар бунга жавоб бера олмаяпти» — Шавкат Мирзиёев
Ижтимоий тармоқлар сабаб одамлар кинога бормай қўйгани йўқ, хориж фильмлари учун заллар тўляпти, фақат томошабин диди ўзгарди, деди Шавкат Мирзиёев. Ўз навбатида, миллий фильмлар бу талабга жавоб бермаётгани, кино мамлакатнинг «юмшоқ кучи» бўлиши кераклиги таъкидланди.
