«Ўзбекфильм» энди фильм олмайди, «госзаказ» бекор қилинади, суратга олиш хусусий секторга берилади
«Ўзбекфильм» давлат муассасаси тугатилиб, миллий кинокомпанияга айлантирилади. Тузилма энди фильм олмайди, суратга олиш тўлиқ хусусий секторга ўтади. Кинода «госзаказ» бекор қилиниб, субсидия тизими жорий этилади. Асосий эътибор режани ёпишга эмас, сифатга қаратилади, деди президент.
