Тошкентда атмосфера инверсияси ҳафта охиригача сақланиб қолади — Ўзгидромет
Илиқ ва қуруқ об-ҳаво фонида кузатилаётган атмосфера инверсияси Тошкентда 1 ноябргача давом этади. Ёғингарчилик йўқлиги, шамол тезлигининг нисбатан паст бўлиши ва инверсия ҳодисаси биргаликда атмосфера ҳавосининг ўз-ўзини тозалаш жараёнини секинлаштириши мумкин, дея огоҳлантирди Ўзгидромет.
