Тошкент ҳокимлиги кун совиса, иссиқлик таъминотини беришни «кечиктирмасликка» ваъда берди
Тошкент ҳокимлигида аҳолининг иссиқлик таъминотини ёқиш муддатлари бўйича саволларига жавоб берилди. Қоидага кўра, ўртача кунлик ҳарорат кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлиши керак. Аммо шаҳар маъмурияти амалдаги об-ҳавони инобатга олиш ва кун қаттиқ совиса, буни кечиктирмаслик ниятида.
