Ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади
28 октябрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши ва тоғларда қорга айланиши мумкин. Ҳафтанинг қолган кунларида қуруқ ва иқлим меъёрига мос об-ҳаво сақланиб қолади. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳарорат +20 даражагача кўтарилади.
