Сирдарёда эрининг қонуний хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирган аёлга 13 йил 4 ойга қамалди
Сирдарёда шаърий эрининг қонуний хотини ва 5 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган, яна бир қизини жароҳатлаган 29 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Жанжал сабаб ушбу жиноятни содир этган аёл 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. «Асабда эдим, кўзимни юмиб нима қилганимни билмайман», — деди у.
