Тошкентда Амир Темур ва Янги Сергели кўчаларида BRT йўлаги қурилиши бошланди
Тошкентда яна иккита йўл қисмида BRT тизими асосида автобуслар учун алоҳида ҳаракат йўлаклари қурилмоқда. 1-босқичда Амир Темур шоҳкўчасининг 1,4 км ва Янги Сергели кўчасининг шунча қисми қамраб олинади. Ҳайдовчилар ҳаракатдаги эҳтимолий қийинчиликларни ҳисобга олишга чақирилди.
