Хоразмда янги троллейбуслар 27 октябрдан йўналишга чиқарилади
Президентга тақдимот қилинганидан икки ой ўтиб, янги троллейбуслар Урганч ва Хива ўртасидаги йўналишга чиқарилади. Хоразм вилояти транспорт бошқармаси ҳайдовчилар тайёргарликдан ўтганини маълум қилди. Урганчда троллейбус депосининг янги биноси очилди.
