Тошкентда Жанубий Корея кўмагида 265 ўринли онкология маркази қурилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда 265 ўринли янги онкология маркази қурилишига консалтинг ҳамроҳлигини кўрсатиш бўйича Жанубий Кореянинг AUM & LEE компанияси билан шартнома имзолади. Аввалроқ ушбу лойиҳа учун Корея Эксимбанкининг 127,5 млн доллар миқдоридаги имтиёзли кредити кўзда тутилган эди.
