«Синовларга қарамасдан, юксак марра сари интиладиган инсонларсиз». Президент Пара Осиё ўйинлари иштирокчиларини табриклади
Шавкат Мирзиёев Япониядаги V ёзги Пара Осиё ўйинларида 145 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоасини табриклади. Президент спортчиларнинг матонатини юқори баҳолаб, бу ғалаба 2028 йилги Лос-Анжелес Паралимпия ўйинлари учун мустаҳкам замин бўлишини таъкидлади.
