Тошкентдаги Элбек боғи реконструкция қилинмоқда, бу ерда «Ўзбек-турк дўстлиги» хиёбони барпо этилади
Тошкентдаги Элбек боғи тўлиқ янгиланади. Унинг бир қисмида «Ўзбек-турк дўстлиги» хиёбони бўлади. Улкан яшил ҳудуд йиллар давомида қаровсиз эди. Бу ерда аллея, фаол ва сокин ҳордиқ чиқариш зоналари, ёритиш тизими ва камералар ўрнатилади. Ҳокимлик аҳоли билан учрашувда қатор таклифларни қабул қилди.
