Эрон элчиси Самарқанднинг тарихий меросига оид баёнотлар сабаб ТИВга чақиртирилди
Эроннинг Зимбабведаги элчихонаси Х тармоғида Самарқанддаги обидаларни «эрон-ислом цивилизацияси»га мансуб деб атади. Ҳолат ортидан Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилиб, унга қатъий норозилик нотаси топширилди ҳамда мазкур постни ўчириш талаб қилинди.
