Ўзбекистонда хорижий ҳамкорларидан пул ололмаган экспортчилар учун жарималар енгиллаштирилади
Қонунчилик палатаси халқаро санкция, тўлов тизимига қўйилган чеклов, маблағнинг камида ярми қайтарилгани каби енгиллаштирувчи ҳолат мавжуд бўлганда, судларга ташқи савдо активларини вақтида қайтармаганлик учун жаримани 50% камайтириш имконини берувчи тузатишларни маъқуллади. Қонун Сенатга юборилди.
