Аҳоли учун ажратилган минглаб газ баллонлари оширилган нархда сотишга уринилди
ДХХ Ўзбекистон бўйлаб ўтказган рейдларда уч кунда 13,6 тонна суюлтирилган газ солинган 3000 дан ортиқ баллон мусодара қилди. Улар газлаштирилмаган ҳудуд аҳолисига ажратилган бўлса-да, қиммат нархда қайта сотишга уринилган. Ўнлаб ҳолатларда газ хизмати ходимлари ҳам бу ишга алоқадорлиги аниқланган.
