Тошкентда йўловчилар шикоятларидан сўнг автобуслардаги рекламалар овози пасайтирилади
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус салонидаги мониторларда рекламаларнинг юқори овози бўйича аҳоли эътирозларидан сўнг реклама берувчи компания вакиллари билан учрашди. Ижарачига овозни пасайтириш ва йўловчилар ҳамда ҳайдовчига халақит бермайдиган меъёрни таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.
