Кераксиз дориларни мажбуран сотиш: Рақобат қўмитаси дистрибьюторлар устидан шикоятларни ўрганмоқда
Рақобат қўмитаси фармацевтика дистрибьюторларини талаб юқори дориларга бошқа товарларни қўшиб сотишдан огоҳлантирди. Импортнинг 47,2 фоизи 5 та компанияга тўғри келмоқда. Идора бундай босим кичик тадбиркорларга зарар етказиши ва қонунбузарларга тушумнинг 5% миқдорида жарима солинишини билдирди.
