Ибн Сино таваллудининг 1050 йиллиги 2030 йилда нишонланади
2030 йилда буюк табиб ва мутафаккир Абу Али ибн Сино таваллудининг 1050 йиллиги нишонланади. Бухоро тиббиёт институти ҳузурида Ибн Сино илмий-тадқиқот маркази очилади. Унинг номида халқаро мукофот таъсис этиш ва асарларини ўзбек тилига таржима қилиш режалаштирилган.
