«Янгилик қилиб, Америка очиш керак эмас». Таълим вазири — иш режалари ҳақида
Ўзбекистоннинг янги таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов тизим самарадорлигини ошириш учун янги қонунлар қабул қилиш ёки янгиликлар ўйлаб топиш талаб этилмаслигини маълум қилди. Унга кўра, зарур шароитлар аллақачон бор, асосий вазифа — интизомни йўлга қўйиш ва талабчанликни оширишдан иборат.
