Пара Осиё ўйинлари: Рақиб шикояти сабаб бекор қилинган олтин медаль апелляциядан сўнг Фахриддин Ҳамроевга қайтарилди
Япониядаги Пара Осиё ўйинларида 1500 метрга югуриш баҳсларида маррага биринчи бўлиб келган ўзбекистонлик спортчи Фахриддин Ҳамроевнинг натижаси рақиб шикояти сабаб бекор қилинди. Ўзбекистон делегациясининг апелляциясидан сўнг спортчининг дисквалификацияси олиб ташланиб, олтин медаль қайтарилди.
