Қашқадарёда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади
Қашқадарёда 5 минг гектар майдонда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади. Шунингдек, 235 гектарлик «Янги Насаф» экомажмуаси қурилиши бошланади. Шаҳарнинг бош режасини ишлаб чиқиш учун дастлаб 20 млрд сўм ажратилади.
