Бухорода 10,8 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди: бир қисми Когонда яширилган
Бухородаги хонадонда нарколабораториядан 6,65 кг «спайс» синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди. У ерда тайёрланган яна 4,2 кг наркотик Когондаги 21 та манзилга яшириб қўйилгани маълум бўлди. 2 киши қўлга олинди, схеманинг бошқа эҳтимолий иштирокчиларини қидириш ишлари олиб борилмоқда.
