Оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Глобал тармоқ тузилди. Унга Зироат Мирзиёева раҳбарлик қилади
Самарқандда ўтказилган Болалар саратонига бағишланган халқаро конгрессда оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватловчи Глобал тармоқ тузилди. Тармоқ биринчи хонимлар ва давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларини бирлаштиради. Зироат Мирзиёева икки йил муддатга тармоқ раиси этиб сайланди.
