Наманганда фуқароларни Польшага ишга юбориш эвазига $10,4 минг талаб қилган эркак ушланди
Наманганда МЧЖ раҳбари 4 нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига 10,4 минг доллар талаб қилгани аниқланди. Эркак олдиндан 4,4 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.
