Ўзбекистонда бошқарув компанияси ҳисобот бермаса, аҳоли бадаллари нима бўлади?
Бошқарув компанияси Mening uyim тизимига чораклик ҳисоботни киритмаса, аҳолидан мажбурий бадаллар ҳисобланиши тўхтатилади, деди қурилиш вазири. Ҳисобот тақдим этилгандан кейин ўтказиб юборилган ойлар учун тўловлар қайта ҳисобланмайди. 2026 йилда 45 та бошқарув ташкилоти реестрдан чиқарилди.
